Ўртоқлик учрашуви. "Андижон" Суперлига клубини мағлуб этди
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган "Андижон" Суперлига вакили "Қизилқум"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ушбу баҳсда "бургутлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Андижон" ҳимоячиси Владимир Бубанья пенальтидан гол уриб ҳисобни очди. Навоийликлар футболчиси Гонсало Габриель ҳам 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллаб орадаги фарқни йўққа чиқарди. Кейинчалик Шаҳбоз Эркинов дубль муаллифига айланган бўлса, Орифхўжа Абдухолиқов ҳисобни қисқартирди.
Фикрлар