
Ўртоқлик учрашуви. "Арсенал" ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди
Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Ла Лиганинг "Вильярреал" клуби билан тўқнаш келиб, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб "сариқ сувости кемалари" 16 ва 33-дақиқаларда "канонирлар" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бунга жавобан эса лондонликлар 36-дақиқада гол уришди. Гол муаллифи - Кристиан Нёргор бўлди. Шунингдек, испанияликлар футболчиси Данжума 68-дақиқада орадаги фарқни яна 2 тага етказиб қўйди. Орадан 8 дақиқа ўтиб эса Мартин Эдегон ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Фикрлар