Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида бешта гол урилди
Суперлига вакиллари чемпионатдаги танаффусдан фойдаланиб назорат учрашувларини ҳам ташкиллаштиришмоқда. Виктор Карпенко бош мураббийлигидаги “Бунёдкор” клуби бугун Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Ўйин голларга бой ўтди. Дарвозаларга жами бешта гол урилди. Мана шундай қизиқарли кечган учрашувда “Қалдирғочлар” 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Бунёдкор”дан легионер ўйинчи – Францис Нарх дублга эришган бўлса, “Сўғдиёна”дан Бобур Фарҳодов, Лука Чермель ҳамда Беҳруз Шодмонов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйдилар.
Фикрлар