Ўртоқлик учрашуви: Шомуродов ассист қайд этган ўйинда "Истанбул Башакшехир" минимал ҳисобда ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Бир неча дақиқа олдин "Истанбул Башакшехир" - "Фортуна Дюссельдорф" клублари ўртасидаги ўртоқлик беллашуви ўз ниҳоясига етди. 
 
Мазкур тўқнашувда ҳамюртимизнинг янги жамоаси 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов учрашувнинг 70-дақиқасида захирадан ўйинда қўшилиб, орадан 13 дақиқа ўтгандан сўнг голли узатма муаллифи бўлди. Унинг узатмасини эса Омер Фарук Беяз голга айлантириб, ўйиндаги ягона голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Маълумот ўрнида, вакилимиз бир неча кун олдин Рома клубидан ижара асосида Туркия клубига келиб қўшилди. Шу билан бирга, бошқа бир ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ҳам мазкур клубга ўтиши кундан-кунга ойдинлашмоқда

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Адхамжон Низомов
17/07/2025 23:06
Кейинги уйинда гол кутамиз