Ўрунов 1, Ғиёсов 3, Черан 6-ўринда ёхуд Суперлига 7-туридаги ТОП-10 голлар (Видео)

21 – 24 апрель кунлари Суперлигада 7-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди. 

“Сурхон” “Насаф”нинг аламини олди. “Бунёдкор” 7-турга келиб мағлубиятга учради. “Нефтчи” охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. “Сўғдиёна” кўплаб ҳужумларнинг фақатгина биттасидан фойдаланди. ОКМК биринчи голни урди. Бироқ “Пахтакор” камбэк қилди. “Навбаҳор” водий дербисида ишончли ҳисобда зафар қучди. Шу билан бирга “лочинлар” бу мавсум сафардаги илк ғалабасига эришди. “Андижон” кутилмаганда “Металлург” дарвозасини 5 бор ишғол этди. “Насаф” Қаршида “Олимпик”га имконият қолдирмади.

Энди эса ушбу турда киритилган энг чиройли голларни тақдим этамиз.

10-ўрин.

Футболда омад жуда муҳим. Айниқса ҳужумчи учун. Иззатилла Абдуллаев майдонга тушдию орадан 14 сония ўтиб, дарвозани ишғол қилмоқда. Бу мураббийнинг футболчи алмаштиришдаги топқирлиги. Аммо якунда “Нефтчи” ғалабани ушлаб қола олмади.

9-ўрин.

9-ўринда ҳам “Нефтчи” вакили. Фарғоналиклар ушбу баҳсдаги биринчи голни ҳам чиройли тарзда уришди. “Бухоро” посбони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Натижада Улуғбек Ҳошимов дарвозабонсиз қолган дарвозага бош билан гол урди. Ҳимоячилар ҳар қанча ҳаракат қилмасин, зарбани бартараф эта олмади.

8-ўрин.

Андижонлик мухлислар Рубин Ҳебайга катта умид боғлаган. Легионер ҳужумчи ҳам уларнинг ишончини оқлашга уринмоқда. Ҳебай “Металлург”га қарши ўйинда хет-трик қилди. Футболчининг биринчи голи эса 8-ўринга лойиқ кўрилди. 

Эътибор берган бўлсангиз, Хебай тўпга охиригача интилди, йиқилганда ҳам ҳакамдан пенальти сўрамади, ўрнидан турдию тўпни тўрга йўллади.

7-ўрин.

Ҳусниддин Алиқулов “Насаф”нинг ҳалоскори. Қаршиликларнинг бу мавсумдаги ғалаба келтирадиган голларига муаллифлик қиляпти. Ҳимоячи бўлишига қарамай, дублга эришди. Одатда ҳимоячилар ҳаволатиб берилган узатмалардан самарали фойдаланади. Алиқулов ҳам шундай футболчи. Лима билан Ҳусниддиннинг позициясини алмаштириб қўйилса, Алиқулов тўпурарлар баҳсида Черандан ўтиб кетиши мумкин. Ҳозир Ҳусниддин айнан Драгандан ортда қолмоқда холос.

6-ўрин.

Черанни голлар ўнлигига қўшмаса бўлмайди. У голни нозиклик билан урадики, оддий тарзда дарвозани ишғол қилмайди. Драган боши билан тўпни посбоннинг бўйидан парашут қилиб ташлаб қўйди. Черанда ҳам Роналдуда бўлгани каби голни ҳис қилиш қобилияти бор. Гол ураётган вазиятини кўринг, балки Криштианунинг ҳаракатлари ёдингизга тушар. (қаранг ааа прикол қўйилади)

5-ўрин.

“Сурхон” чемпионатнинг қувноқ жамоасига айланиб бормоқда. Термизликлар мағлубиятсиз одимлаётган “Бунёдкор”ни тўхтатди. Биргина гол учрашув тақдирини ҳал этди. “Қалдирғочлар” посбони икки бор тўпни қайтарди. Суҳроб Султонов яна нима қилсин? Асилбек Жумаев қайтган тўпни кучли зарба билан дарвозага киритди.

4-ўрин.

Яна ўша Ҳебай. Ҳужумчи жамоасининг чиройли комбинациясини муваффақиятли якунлади. Тўғрироқ қилиб айтганда, Илҳом Абдуғаниев ва Абдураҳмон Комилов кирита олмаган тўпни дарвозага қийинчиликсиз жойлаб қўйди. Комбинацияга шунчаки 5 баҳо қўйса арзийди.

3-ўрин.

Ҳуршид Ғиёсов кам гол уради. Лекин унинг ҳаракатларида жозиба бор. Аслидаку бу вазиятда Ҳуршидникидан кўра шериги Шоҳруҳ Гадоев тўпган тўп дарвозага кирганда, камида 2-ўринни банд этган бўлиши мумкин эди. Аммо Ғиёсов ҳам чиройли тарзда гол урди. Фақатгина ҳисобни биринчи бўлиб очган ОКМКга ҳеч бўлмаса, дурангни ушлаб қолиш насиб этмади.

2-ўрин.

“Андижон” билан баҳсда “Металлург” футболчиларини тушуниб бўлмади. Бекободликлар бир-бирини тушуна олмади. Бу эса “бургутлар”га қўл келди. Суҳроб Бердиев марказий ҳимоячининг тушунарсиз ҳаракатидан фойдаланди. “Металлург” “Тоттенхэм” рўлида.

1-ўрин.

Мавсум бошида Остон Ўруновни “Навбаҳор”да кўриб, бироз ҳайрон қолгандик. Аслидаку, ҳали ҳам ҳайронмиз. Унинг ҳаракатлари, тезлиги, дриблингидан. Анча вақт жамоасиз қолган футболчи ҳали ҳам яхши формада экан. Россия клубларида ўрнини топа олмаган футболчи чемпионатимизга келиб, энг кучли жамоалардан бирида доимий ўйин амалиёти ўтаб юргандек таасуроот қолдирди. Остоннинг урган голига баҳони ўзингиз беринг. Ўрунов клубсиз қолган пайтлари Сречко Катанец бежизга уни терма жамоага жалб этмаган экан. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Rasulov
27/04/2023 16:04
Biz Ostonga va boshqalarga ishonamiz kerakli o‘yinlarda yo‘qolib qolishmasa bo‘ldi
Abbos Rasulov
27/04/2023 16:04
Biz Ostonga va boshqalarga ishonamiz kerakli o‘yinlarda yo‘qolib qolishmasa bo‘ldi
Abbos Rasulov
27/04/2023 16:04
Biz Ostonga va boshqalarga ishonamiz kerakli o‘yinlarda yo‘qolib qolishmasa bo‘ldi