Ўрунов “Челси”дан келадиган юлдуз билан рақобатлаша оладими?
“Спартак” таркибини янада кучайтириш мақсадида трансфер ҳуқуқи “Челси”га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Виктор Мозесни олиб келиш бўйича иш бошлади.
Нигериялик футболчи айни пайтда “Челси”даги ўрнини йўқотган ва ўтган мавсумда ижара асосида “Интер”да тўп тепди. Тажрибали ярим ҳимоячи Милан шаҳри клуби таркибида барча турнирларда 17 та ўйин ўтказди холос.
“Спартак”да ярим ҳимоя чизиғида ҳозирнинг ўзида рақобат жуда катта бўлмоқда. Асосий таркибга кириш учугн тўққиз нафар ярим ҳимоячи ўзаро курашмоқда. Улардан Остон Ўрунов ва Алекс Крал легионерлардир. Остон Ўруновнинг ўзи премьер-лиганинг ўнинчи турига келиб, биринчи маротаба асосий таркибда майдонга тушди. Бош мураббий Доменико Тедеско асосан Зелимхан Бакаев, Роман Зобнин, Алекс Крал ва Наиль Умяровга имконият бермоқда.
Виктор Мозес майдоннинг ўнг қанотида ҳимоядан ҳужумгача бўлган ҳудудда муваффақиятли ўйнай олади. У фаолияти давомида Англиянинг “Кристал Пэлас”, “Уиган Атлетик”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Сток Сити”, “Вест Хэм Юнайтед”, Туркиянинг “Фенербаҳче” ва Италиянинг “Интер” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
“Спартак”да Ўруновнинг ўрни борми?
Фикрлар