Ўрунов МЮда ўйнаш истагини билдирганди. “Манчестер Юнайтед” скаути “Уфа”нинг ўйинига келди
“Манчестер Юнайтед” жамоа таркибини кучайтириш бўйича Россия чемпионатини ҳам кузатиб бормоқда.
Менчестерликларнинг Шарқий Европа бўйича скаути Крсто Килибарда Россия премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган “Локомотив” ва “Уфа” ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан кузатмоқда.
Ушбу учрашувда уфаликларнинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Тасодифни қарангки, Ўрунов ўз интервьюларидан бирида келажакда “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Ювентус” каби гранд клубларда ўйнаш истаги борлигини билдирганди. Мана энди манчестерликлар мутахассиси Остон ўйнаётган баҳсни кузатмоқда.
Фикрлар