Ўрунов қайси жамоада ўйнаши ҳал бўлди!

Роcсия премьер-лигасида қолган ягона вакилимиз Остон Ўрунов фаолиятини қайси жамоада давом эттириши ҳал бўлди.

Ўтган ёзда “Уфа”дан “Спартак” жамоасига трансфер қилинган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи турли сабабларга кўра, москваликларнинг асосий таркибига кира олмаган эди. Қишда ҳамюртимиз “Уфа”га ижарага берилди.

Гарчи қишда “Рубин” ва мавсум охирида “Уфа” раҳбарияти Ўруновнинг трансфер ҳуқуқини тўла сотиб олиш бўйича “Спартак”га мурожаат қилган бўлса-да, пойтахт клуби талаб қилган сумма харидорларга тўғри келмади.

Ўтган мавсумда премьер-лига ва кубок баҳсларида жами 19 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва битта голли пас муаллифи бўлган Остон Ўрунов яна Москва клубига қайтиб борди.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, футболчимиз келаси мавсумда Миллий футбол лигасида иштирок этаётган “Спартак-2” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Миллий футбол лигасининг янги мавсуми 10 июлдан бошланади.

Россияда юлдузга айланиши кутилган Ўрунов нега “синиб” қолди?

Биз ортиқ Шомуродовни ушлаб қололмаймиз!

“Милан”га Шомуродов керак!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jovlon Norboyev
03/06/2021 12:40
XUDO XOHLASA SEN O‘ZBEK FUTBOLI KELAJAGISAN BUNGA MENI SHUBHAM YO‘Q LEKIN SEN TO‘XTAB QOLMA SENI O‘YIN QILGANLARNI SEN O‘Z O‘YINING BILAN O‘YIN QIL.
FAQAT SABR BILAN O‘ZINGNI USTINGDA ISHLAGIN.O‘ZINGNI KO‘RSAT.