Россияда юлдузга айланиши кутилган Ўрунов нега “синиб” қолди?

Истеъдодли ёш футболчимиз Остон Ўрунов айни пайтда мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Бир йил муқаддам унинг ишларига ҳавас қилса бўларди. Россия премьер-лигаси кўчиб ўтганидан кейин ёзги трансферлар даврига келиб, ҳамюртимиз ушбу мамлакатнинг барча гранд клублари орзусига айланган эди.

Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам келажаги порлоқ ўйинчи ва Одил Аҳмедовдан кейин бош жамоамизнинг янги етакчиси даражасига кўтарилиши кутилганди.

43e4986b0584841acec6a6e973e8b9735ef4c4d05ff39979766327_2

Афсуски, қисқа фурсатда унинг футболчилик фаолиятида кутилмаган ўзгаришлар бўлиб кетди. Катта умидлар билан “Спартак”га ўтгани хато бўлиб чиқди. Чемпионатнинг иккинчи ярмида “Уфа”га қайтганидан кейин ҳам ўйинини топа олгани йўқ. Жароҳатлардан ҳам боши чиқмай қолди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта йиғинига таклиф этилганига қарамай, терма бош мураббийи Вадим Абрамов Остон Ўруновни 2022 йилги жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш турнирининг Саудия Арабистонида бўладиган расмий учрашувларига жалб қилинмади. 

Остон Ўруновнинг Россия футболига олиб кирган мутахассис Шамиль Газизов яқинда журналистлар билан суҳбатда ҳамюртимизнинг фаолиятига доир саволларга ҳам жавоб берди.

- Остон Ўрунов учун мавсум қандай ўтди? Унинг “синиб” қолишига нима сабаб бўлди?

- Остон учун мураккаб мавсум бўлди. Биринчидан, унинг “Спартак”га ўтишига алоқадор одамлар футболчини ривожлантириш стратегиясини нотўғри танлади. Бу трансфер футболчининг ўзи учун ҳам янги чорлов бўлди.

RzGRDeH2DZI (2)

Ўрунов жуда истеъдодли, яхши йигит.  Бундан ташқари, мен у келажакда яхши сифатларга эга кучли футболчи бўлиб етишишига ишончим комил. Бунақа футболчилар Россия премьер-лигасида жуда кам. Энди ҳаммаси Ўруновнинг ўзига ва унга қанчалик ишонч билдиришларига боғлиқ бўлади. Бу ҳар бир ўйинчига тегишли. Ҳар кимни ҳам “синдириб” қўйиш мумкин. Агар истеъдод бўлмаса-ку, ҳаммаси тушунарли. Лекин  иқтидорли йигитни ҳам ҳеч нарсага ярамайдиган қилиб қўйиш жуда осон. Буни футбол мутахассислари ҳам тасдиқлайди.

- Бу мавсум Остон учун бефойда бўлди, деб ҳисобласак бўладими7

- Йўқ ундай эмас. Ўрунов муайян тажрибага эга бўлди, энди тўғри қарор қабул қилиши керак. Эътибор беринг, аввалига у  коронавируснинг енгил тури билан оғриди, кейин жуда кўп жароҳат олди, аввал умуман бундай бўлмаганди. Нега бундай бўлди? COVID-19 деб номланган инфекцияни ҳали анча ўрганишимиз керак бўлади ва ҳозирча бу саволнинг жавоби йўқ. Мен Остон бирор нарсани нотўғри қилди дея олмайман. Мен жуда кўп футболчилар билан ишлаганман ва Остон истеъдод бобида уларнинг аксариятини ортда қолдиради.

- Ўрунов “Спартак”га қанчалар керак ва унинг “Уфа”га тўлиқ қайтишига қандай баҳо берасиз?

- У “Уфа” футболчиси эмас. Бу ўйинчи “Спартак”га тегишли экан, бу клуб номидан бирор нарса дея олмайман.

rue44477c5f91.36

Якунланган мавсумни “Спартак”да бошлаган Остон Ўрунов, чемпионатнинг иккинчи ярмини “Уфа”да ўтказди. Муваффақиятсизликка қарамай, ўзбек футболчисига “Рубин” ва “Уфа” харидор бўлганди. Бироқ, москваликлар ҳар икки клуб билан ҳам трансфер суммасини келиша олмади. Остон Ўруновнинг клуб билан яна тўрт йиллик шартномаси бор. Унинг “Спартак”даги фаолияти кўп жиҳатдан янги мураббийлар штабига боғлиқ бўлади.

Биз ортиқ Шомуродовни ушлаб қололмаймиз!

“Милан”га Шомуродов керак!

Шомуродовни юлдузли онлар кутмоқда!

“Женоа” мухлислари Шомуродовнинг кетиб қолишидан хавотирда!

“Милан”га Шомуродов керак!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LiViRpUl+ GeNeO
03/06/2021 05:13
Ruslar atayin qilishdi agar italiyami fransiyami futbolchini qadriga etadigan chempionat bulganda oston alaqachon super uyinchi bulardi
Baxil Alihuja
03/06/2021 20:00
Урис клубларига хар томонлама уйлаб утиш керак! Айникса, хароми лукойл номини кутариб юрган спартакка хеч качон утиш керак эмас!!! Остон биринчи эмас, ундан аввал хам куплаб узбекистонликларни бошини спартак еганди.
&
Rostgoy
03/06/2021 21:25
Битта нарсани кайта кайта куйиб чарчамадинглар. Уруновдан бошка езадиган нарсанглар колмабти