Биз ортиқ Шомуродовни ушлаб қололмаймиз!

Ёзги трансферлар арафасида мавсумда ўзини кўрсата олган футболчилар атрофида трансфер хабарлари кўп бўлиши табиий ҳол. Куни кеча, Элдор Шомуродовга “Милан” қизиқаётгани ва ушбу жамоа мухлисларининг бу хабарга муносабатини эълон қилган эдик.

Италиянинг энг қадими клубининг энг талабчан мухлислари – генуялик ишқибозлар ҳам Шомуродов трансферини муҳокама қилмоқда. Эътиборли томони шундаки, уларнинг аксарияти ўзбек легионерининг кетиши “Женоа” учун катта йўқотиш бўлса-да,  Элдор ўзига бериладиган имкониятдан фойланиб, гранд клубга ўтиши кераклигини таъкидламоқда.    

160217044_4384410511569835_3595636089533338654_o

Эътиборингизга “Женоа” мухлисларининг клубнинг ижтимоий тармоқларда Шомуродов трансфери бўйича билдираётган энг сара фикрларини ҳавола этамиз.

Andrea Ugolini:

Энди ўзини кўрсата бошлаган Элдор Шомуродовнинг дарров топ-клубга ўтиб кетишидан афсусдаман. Лекин “Милан” Элдор учун жуда зўр имконият! Бу катта пуллар, Чемпионлар лигаси ва бутун дунё мухлисларининг эътиборини билдиради.

Mauro Angelini:

“Женоа”да истеъдодли ўйинчи пайдо бўлса, менинг жаҳлим чиқади. Чунки, эртами кечми уни бошқа клубга олиб кетиб қолишларини биламан. “Женоа” учун ўз етакчиларини сотиб юбориш одатий ҳол. Бунга Пёнтек, Милито, Ровелла, Лакшальт ва Эл-Шаарвини мисол қилиш мумкин. Лекин Элдорга гап йўқ!

Claudio Sabattini:

Шомуродовнинг трансферидан қанча фойда олишимиз мумкинлиги мени жуда қизиқтирмоқда...

Attilio Giunchi (Claudio Sabattini фикрига жавобан)

Энг муҳими, 35 миллион еврога сотилган Пёнтекдан фарқли равишда Шомуродов “Милан”да ўйнаб кета олиши керак. Бу биз учун ўта манфаатли бўлади. Ўзбек футболчиси уларнинг таркибида зўр ўйнаса, “Милан” бизга катта-катта бонуслар тўлашга мажбур бўлади.

188608880_4594841297193421_2590903739272159848_n

Salvatore Carpinteri:

Шомуродовни қўйиб юборишга шошилмаслигимиз керак. У энди очила бошлади. Агар уни ҳозир трансфер қилсак, бу бизга 10-15 миллион евро келтиради. Агар Элдор кейинги мавсумни ҳам кучли ўтказадиган  бўлса, бир йилдан сўнг, трансфер суммаси камида икки баробар ошади.

Stella Murru:

“Милан”га Марио Манжукич ва Златан Иброҳимович ўрнига ҳужумчи керак. Биз эса Элдорнинг трансферидан мўмай даромад олишимиз мумкин.

Vincenzo D'Errico:

Агар “Милан” бу трансферни амалга оширса, зўр ўйинчи ва узоқдаги Осиё мамлакатидан ўн миллионлаб янги фанатларга эга бўлади.

188634336_4594840983860119_908971708713846831_n

Martha Lanata:

Шомуродов “Милан”да ўз истеъдодини кўрсата олмаган Пёнтекнинг тақдирини такрорламайди, деб умид қиламан. Элдор бизга ўзимизнинг футболчи бўлиб қолди, лекин мен у гранд клубларда янада ёрқинроқ порлаши тарафдориман!

“Милан”га Шомуродов керак!

Шомуродовни юлдузли онлар кутмоқда!

“Женоа” мухлислари Шомуродовнинг кетиб қолишидан хавотирда!

“Милан”га Шомуродов керак!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
02/06/2021 10:24
Итальянлар жуда хам самимий ва очиккунгил халк! Уларни бари яхши ният билдиришибди.