Ўрунов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Уфа" "Локомотив"га енгилди

CHERY AUTO

Россия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган "Уфа" - "Локомотив" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 80-дақиқада киритилди. "Темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк мезбонлар дарвозасини ишғол этди. Ушбу баҳсни Остон Ўрунов асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. 

Шу тариқа, меҳмонда зафар қучган "Локо" ҳисобидаги очколари сонини 40 тага етказиб олган ҳолда, 3-ўринга кўтарилиб олди. Имкониятни бой берган "Уфа" 14 очко билан 15-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!