Ўруновга имкон беришмади!

Россия футболи афсоналаридан бири Андрей Канчельскис ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш. Халқимизни уни футболчи сифатида Европадаги, хусусан, “Манчестер Юнайтед”даги ўйинлари билан таниб олган.

Қолаверса, Канчельскис мураббийлик фаолияти даврида “Навбаҳор”ни  икки маротаба бошқарди. Наманганликларни юксак марралар сари етаклай олмаган бўлса-да, ҳар ҳолда ўзбек футболи ва ижрочилар ҳақида кўп нарса билади.

Айтганча, “Навбаҳор” машҳур юлдузнинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги жамоа бўлиб қолмоқда.

Канчельскис_расми_-_25

Хуллас, Андрей Канчельскис “Спартак” клубининг ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов билан шартномани бекор қилгани ва легионеримиз “Урал” билан шартнома имзолаганига ўз муносабатини билдирди.

- Мен нима учун “Спартак”да Ўрунов ўзини кўрсатиши учун имкон беришмаганини умуман тушунмайман. Европада ҳар бир янги мураббий келганида барча футболчиларга ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш этиш учун имконият берилади.

Ҳеч бўлмаганда, ҳозирги бош мураббий Гильермо Абаскаль келгунга қадар ишлаган ходимларнинг ўйинчи ҳақидаги фикрларини инобатга олса бўларди. Янги мураббий ҳам Остонга иккита-учта учрашувда имкон бериши керак эди.

Агар мен Ўруновнинг яхши билмаганимда уни зўр футболчи, демаган бўлардим. Лекин ҳар кимнинг ўз фикри бор, ҳамма ўзи учун қарор қабул қилади.

Ҳозир “Урал”га жуда кўп ёш футболчилар йўл олмоқда. Ўйламанки, Остон бу жамоага ёрдам бера олади. Екатеринбургда Ўруновда ўйин амалиёти кўпроқ бўлади.

Қўшимчасига, Остоннинг ўзи ҳам “Спартак”га у билан шартномани бекор қилишгани катта хато эканини исботлаб қўйиш истаги  ҳам бор, деб ўйлайман. Остоннинг келажаги ҳали олдинда ва “Урал” ўзини кўрсатиши учун жуда яхши имконият бўлиб хизмат қилади, - деди Андрей Канчельскис.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, унга “шерлар”нинг асосий таркибидан ўрин берилмаган. Кейинчалик Наманганга йўл олди.

Шу боис, профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепди ва айнан “темирйўлчилар” сафида Россия премьер-лигасига йўл олди. Легионер сифатида  “Уфа” ва “Спартак” жамоаларида ўйнади. 

Ўрунов клублар мақёсида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва бешта ассист расмийлаштирган. Бу футболчи майдон маркази, ҳар икки қанот ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган универсал ижрочи ҳисобланади.

6fed4a78e0f79a0e9a2de07c6384eb46

Остон 2019 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасидан жой олиб келмоқда. Ҳозирча, 21 ёшли футболчимиз еттита учрашувда битта тўп киритган.

Тезкор! Ўрунов премьер-лига клуби билан шартномага имзо чекди!

Ўрунов бир кунда ўзига янги жамоа топди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
02/09/2022 19:54
Спартакни хароми надцистлар эгаллаган. Мусулмонларга имконият бермайди барибир. Энасини эшшак сиксин бунака кут клубни. Спартак билан уйинда амини чикариб ташла Остон. Биз санга ишонамиз.
YAHYOBEK MUXTOROV
02/09/2022 19:14
Остонга ва футболчимизга ишонч билдирган Урал жамоасига омад тилайман.