Ўруновни ким “синдирди” ёхуд энди нима бўлади?

2020 йилнинг 10 февралида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Россия премьер-лигаси иштирокчиси “Уфа” билан шартнома имзолагани ўзбек футболи мутахассислари ва мухлисларини хурсанд қилган эди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Россияда ўтказган ҳамюртимиз ўзининг креатив ўйини орқали рус футболининг барча катта жамоаларини ўзига қаратди. Мавсумлар оралиғида унга “Зенит”, “Рубин”, ЦСКА каби қудратли клублардан чорлов олди. Остонни Россия футболига олиб кирган Шамиль Газизов ўзбек легионерини ўзи таклиф этилган “Спартак”га олиб кетди. “Уфа” раҳбарияти ҳам собиқ бош директорга қарши чиқа олмади. Ҳам истеъдодли ўйинчи, ҳам “спартакчилар”дан кўп пул тўлайдиган таклифлардан қуруқ қолди.

Кейинроқ, Газизовнинг иши “Спартак” хўжайинларини қониқтирмади. У амалга оширган трансферлар танқид қилинди. Александр Кокорин “Спартак”дан “Фиорентина”га қочиб қутилган бўлса, Остон охиригача ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Охир-оқибат Шамиль Газизовнинг Ўруновни “Спартак”га жойлаш қарори нотўғри бўлгани кўринди.

OFbmhtC7S-o_4

“Спартак” ҳамма ҳам ўйнаб кета олмайдиган “тупроғи оғир” жамоа. Бундан йигирма йил олдин Ўзбекистоннинг энг зўр тўпурари Жаъфар Ирисметов ҳам “Спартак” таркибида бирорта гол уролмай, жамоани тарк этишга мажбур бўлганди. Тарих яна такрорланди. Энди ўзбекистонлик футболчилар “Спартак”га бормаса ҳам керак. Улар ҳам Ўзбекистондан легионер қабул қилишда етти бор ўлчайдиган бўлди.

Россиялик журналистлар “Спартак” ва Остон Ўрунов  муносабатларида энг эсда қоларли вазиятларни қаламга олди. Эътиборингизга шу маълумотларни ҳавола этамиз...

1. “Спартак” Остон Ўрунов трансфери учун бир миллион еврога яқин пул тўлади. Ўтган йил бошида Шамиль Газизов ўзбек футболчисини олиб келишга 150 минг евро харажат қилганди.

2. “Спартак” мухлислари сони 35 миллионтага кўпайди. Бу мамлакатимиз аҳолисининг сони, - деган эди Ўрунов дастлабки интервьюсида. Демак, энди “Спартак” мухлислари сони 35 миллионтага камаяди.

3. “Спартак”даги дебютини нишонлашга улгурмаган Ўрунов Gucci ва Louis Vuitton каби брендларнинг қимматбаҳо маҳсулотларини сотиб олганини шахсий саҳифасида кўз-кўз қилиб, кулги ва танқидлар остида қолди. Остон расмларни тез ўчириб ташлаган ва Газизован гап эшитган бўлса-да, бу пост тарқалиб улгурган эди.

EfSi9gBXYAAvvBc

4. “Спартак” расмий твиттерида ўзбек тилида саҳифа очди. Улар 35 миллион аҳолининг эътиборини қозонмоқчи эди. Сўнгги бор 31 декабрь куни пост қўйилган саҳифага атиги 500 киши обуна бўлди.

5. Ўрунов ярим мавсум давомида атиги икки марта асосий таркибда майдонга тушди. Россия кубоги доирасида “Родина”га қарши учрашувда гол уришга ҳам эришди. Шунингдек, премьер-лигада “Зенит” билан илк дақиқалардан ўйнади. Шундан кейин олтита беллашувда захирадан ўйин қўшилиб, бор-йўғи 13 дақиқа тўп тепди.

6. Таниқли мураббий Сергей Юраннинг Остон Ўруновни ёшини 4-5 йилга кичрайтиргани ҳақидаги иддаоси ортидан келиб чиққан можаро ҳали тингани йўқ.

7. Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирларидаги ўқув-машғулот йиғини давомида Ҳабиб Нурмагомедов билан бир жамоада футбол ўйнаб, учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.

20210125_gaf_rg15_015

Энди Ўрунов учун бу воқеалар тарихга айланиб бўлди. Чунки “Спартак” уни премьер-лига қайдномасидан чиқарди. Москваликлар бу қарорини спорт принциплари асосида қабул қилганини билдирди. Ўртада узоқ муддатли шартнома бор. Ўрунов “Уфа”га ўтиши кутилмоқда. Бироқ, ҳали ўзбек футболчисининг фаолияти қандай давом этиши ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Кутамиз, буёғини вақт кўрсатади. Нима бўлган тақдирда ҳам, Остон Ўрунов ҳаммаси бошидан бошлаши керак бўлади. Биз Ўрунов фаолиятини тиклаб олишига ишонамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шерзодбек Вохидов
19/02/2021 18:19
Kallasiga qo‘tag‘im shu spartakdi