Ўруновни нега танқид қилишяпти?

Москванинг “Спартак” жамоаси жорий мавсумда мамлакат чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Доимо юқори мақсадларни кўзлаб келган бу жамоа, бир неча йилдан бери Россия премьер-лигасида кучли жамоалар билан етарли даражада рақобатлаша олмаётган эди.

Жорий мавсумда вазият ўзгарди. “Спартак” 11-турдан сўнг, еттита ғалаба, учта дуранг ва бир мағлубият билан 24 очко тўплади. Москваликлар амалдаги чемпион “Зенит” билан бир хил кўрсаткич қайд этган ҳолда биринчи ўринга даъвогарлик қилмоқда.

Шундай бўлса-да, кўп мутахассислар “Спартак”нинг янги бош директори Шамиль Газизовнинг фаолиятини танқид қилмоқда. Айниқса, унинг ёзги трансферлар мавсумида фаоллик кўрсатмагани, жамоага Александр Кокорин ва ёш легионер Остон Ўруновни олиб келгани танқидларга кўп нишон бўлмоқда.

dssa-pic905-895x505-10035

Газизовнинг ўзи Кокорин ўзига берилган имкониятдан фойдалана олиши, Ўрунов учун ўта истеъдодли футболчи экани ва яқин келажакда жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланишини таъкидлашдан чарчамаяпти.

“Спартак” яқинда “Челси”дан тажрибали футболчи Виктор Мозесни трансфер қилди. Газизовнинг бу юриши ҳам айрим мутахассисларга ёқмади. Хусусан, таниқли футбол агенти Тимур Гурцкая “Спартак”бош директори Шамиль Газизовнинг иш фаолияти ва трансфер сиёсатига салбий баҳо бериб, уни танқид қилди.

- Виктор Мозеснинг трансфери – бу 29 ёшли тайёр футболчини олиб келиш холос. Агар шундай ишланадиган бўлса, унда клубга селекция бўлимининг нима кераги бор? Мозес трансфер бозорида ҳамма биладиган таниқли ўйинчи эди.

1603205759_mozes

Александр Кокорин ҳам олиб келинганидан бери ҳеч нимани қойиллатгани йўқ. Лекин ундан ҳали умидимиз бор ва “Спартак”да ўйнаб кета олади.

Ўрунов қай мақсадда трансфер қилинганини ҳали ҳам тушунганим йўқ. Унда Россия паспорти йўқ, у легионер. Остон ўзи ўйнаётган позияцияда “Спартак” футболчилари орасида энг кучсиз футболчи, деб биламан.

Газизовнинг фаолияти ҳақида яна нима дейишим мумкин? Ҳали бирор нимани қойиллатганини кўрганим йўқ. У жамоани қабул қилиб олганидан кейин клубдан “нон” ейдиган масъулларнинг йўлини ёпиш, агентларга қарши курашиш, бир бирига тўғри келмайдиган турли интервьюлар билан одамлар эътиборини тортишга ҳаракат қиляпти холос. Ҳаммаси унинг кайфиятига боғлиқ бўлиб қолгандай. Бирорта кўзга кўринадиган иш қилмади. Чемпионатнинг 11-турига келиб, битта ҳимоячи харид қилган ва жамоа учун зарур бўлган таянч ярим ҳимоячисини топа олмаган Газизовнинг фаолиятини яна қандай баҳолаш мумкин?

Ҳозирги “Спартак”да аввалги бош директор Томас Цорн шакллантирган тайёр жамоа тўп тепяпти, - дейди Тимур Гурцкая.

Дарҳақиқат, бугун “Спартак”ни яна бир жиддий синов кутиб турибди. Доменико Тедеско шогирдлари сафар учрашувида “Краснодар” билан рақобатлашади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Омадсиз трансфер ёхуд Жасур ва Остон Москвани забт этолмайдими?

Ўзбек легионерлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлди!

“Спартак”да Ўруновнинг ўрни борми?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)