Ўруновни сиғдирмаган "Спартак" Россия кубоги билан хайрлашди
Россия Кубогининг 1/8 финалида "Спартак" Москва дербисида "Динамо"дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди.
"Динамо" сафидаги дастлабки голни Фомин пенальтидан киритган бўлса, Тюкавин иккинчи гол муаллифига айланади.
Учрашувнинг 81-дақиқасида "Спартак" 1 киши кам бўлиб қолди. Ҳакам Виктор Мозесни майдондан четлатди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув олдидан "қизил-оқлар" Остон Ўруновни "Уфа"га ижарага берганини эълон қилган эди.
Фикрлар