Ўруновнинг жамоаси премьер-лига клубини менсимади

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” клуби Россия премьер-лигаси рестартига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Аммо, “Уфа” РПЛнинг бошқа бир клуби - “Урал”нинг ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Екатеринбург шаҳри жамоаси президенти Григорий Иванов айтиб ўтди.

“Бизда чемпионат рестартигача ўртоқлик ва назорат учрашувлари бўлмайди. Бизда ўйин ўтказадиган жой бор, лекин рақиб йўқ. Биринчи ва иккичи дивизион жамоалар тарқатиб юборилди. Ўртоқлик ўйини ўтказиш учун қаергадир бориш эса сабаб бўлолмайди.

Биз бу борада “Уфа”га таклиф билан чиқдик, лекин улар рад этишди. Атрофимизда эса бошқа жамоа йўқ”, - дейди Иванов.

Маълумот учун, “Уфа” айни дамда 22 турдан сўнг РПЛ мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди, улардан 2 очко кам жамғарган “Урал” эса 10-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!