Ўруновнинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда
Аввалроқ, "Спартак" ярим ҳимоячи Остон Ўруновни РПЛ қайдномасидан чиқариб юборгани ҳақида хабар бергандик. Москваликларнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Антон Фетисов бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўрунов спорт тамойили асосида қайдномадан чиқарилди. Бу мураббийлари штаби ва клубнинг биргаликдаги қарори. У "Спартак-2"га кўчириладими? Ҳозирча, бир нима дея олмайман. Якуний қарор йўқ", - деди Фетисов.
Маълумотларга кўра, Остоннинг собиқ жамоаси "Уфа" 21 ёшли футболчини ижарага олишга тайёр.
Фикрлар