Ўруновнинг клубига Болгария терма жамоаси аъзоси келмоқда

Софиянинг ЦСКА клуби ва Болгария терма жамоаси ҳимоячиси Божидар Чорбажийски фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Maritsa нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчига ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сурадиган "Уфа" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Клублар бу борада аллақачон келишувга эришиб бўлган,, аммо шартнома имзоланишига ҳали анча бор.

Чорбажийски Болгария терма жамоасида 8 та ўйин ўтказган. Унинг трансфери эса, 475 минг еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!