Осимхен учун 200 миллион евро берамиз!

“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен клуб раҳбарияти билан зиддиятга бориганидан кейин уни трансфер қилишни истаётган клублар ҳаракатга тушиб қолди.

DeadlineDayLive нашрининг хабар беришича, 24 ёшли нигериялик ҳужумчини Саудия Арабистонига таклиф қилишмоқда. “Ал-Ҳилол” хўжайиндари А Серия тўпурари учун 200 миллион евро тикишга тайёр.

“Наполи” раҳбарияти бу футболчини айнан мана шу суммага баҳолаётган эди.

“Ал-Ҳилол” футболчининг ўзига ҳар мавсум учун 50 миллион евро маош кўрсатилган беш йиллик шартнома таклиф қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!