Осиё чемпионати (U23). Бугун чорак финал беллашувлари бошланади

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг чорак финалига старт берилади. Бу босқичдаги илк учрашув Саудия Арабистони ҳамда Таиланд терма жамоалари ўртасида кечади (15:15). Кейинроқ эса Австралия ва Сурия терма жамоалари майдонга тушишади (18:15).