Осиё чемпионати. Бобоусмон Батуров Ўзбекистон ҳисобига учинчи олтин медални ёзиб қўйди
-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров ҳал қилувчи баҳсда япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга кўтарилди ва очколар ҳисоби бўйича рақибини мағлуб этди.
Шу тариқа Батуров делегациямиз ҳисобига учинчи олтин медални ёздириб қўйди. Бунга қадар Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг) ва Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) финалда ўз рақибларини мағлуб этиш орқали олтин медаль соҳиби бўлишган эди.
Бироздан сўнг эса Санжар Турсунов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) рингга кўтарилишади. SPORTS.uz сайти жамоаси бўлажак жангларда ҳамюртларимизга омад тилайди!
Фикрлар