Осиё чемпионати. Боксчимиз чорак финалга йўл олди, кейинги рақиб – қозоғистонлик икки карра Жаҳон чемпиони!
Хабарингиз бор, айни кунларда Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз боксчилари ҳам иштирок этяпти.
Боксчимиз Шаход Музаффаров -55 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, иорданиялик Маҳди Алмашалеҳга имкон қолдирмади – 5:0. Кейинги баҳс чорак финалда қозоғистонлик икки карра Жаҳон чемпиони Махмуд Сабырханга қарши бўлиб ўтади.
Шу тариқа ҳамюртларимиз иштирокидаги бугунги дастур жанглари якунланди.
Фикрлар