
Осиё чемпионати. Бугун 10 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади!
Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Мусобақа ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб келди. Бугундан бошлаб финал жанглари старт олади. Биринчи кунда Ёшлар (U-19) жамоалари олтин медал учун ўз баҳсларини ўтказади. Ушбу босқичга терма жамоамиздан 10 нафар боксчиларимиз етиб келган.
-60 кг: Севара Маматова - Вини (Ҳиндистон);
-70 кг: Райҳона Қурбонбоева - Абудурейиму Алимире (Хитой);
+80 кг: Собирахон Шахобиддинова - Парчи Токас (Ҳиндистон);
-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Чиранан Даппҳонҳан (Таиланд);
-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов - Маусам Суҳаг (Ҳиндистон);
-70 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Аширбай Бибарис (Қозоғистон);
-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев - Раҳул Кунду (Ҳиндистон);
-80 кг: Норбек Абдуллаев - Тимур Таибеков (Қозоғистон);
-85 кг: Самир Собиров - Нурсултан Кистаубай (Қозоғистон);
+90 кг: Ислам Салиҳов - Орхан Агҳаев (Бирлашган Араб Амирликлари).
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар