Осиё чемпионати. Эртага 6 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади!
Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари давом этади.
Эртага 6 нафар боксчимиз жангларга киришади. Эслатиб ўтамиз, -80 кг вазндаги вакиламиз Рухшона Парпиева тўғридан-тўғри финал босқичидан юришини бошлайди.
Жуфтликлар билан танишинг:
-57 кг: Нигина Ўктамова - Жасмин (Ҳиндистон) 09:30
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов - Акаш (Ҳиндистон) 10:00
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев - Локеш (Ҳиндистон) 10:45
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов - Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон) 14:30
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Минсеонг Ким (Жанубий Корея) 15:15
-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Тоғамбай Сагиндик (Қозоғистон) 15:45
Баҳслар Тошкент вақти билан биринчи дастур 09:00 да ва иккинчиси 14:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар