Осиё чемпионати. Фарзона Фозилова терма жамоамизга бугунги дастлабки олтин медални олиб келди

Айни дақиқаларда Таиланднин Чианг Май шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу ҳал қилувчи жангларнинг дастлабкисида ҳамюртимиз 48 кг да Фарзона Фозилова ветнамлик Линҳ Чи Нго билан қитъада ким тенгсиз эканлигига ойдинлик киритишди. Бутун жанг мобайнида рақибасига нисбатан фаолроқ ва аниқ ҳаракат қилган Фозилова якунда ғалаба қозониб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди!

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни вакиламиз Феруза Казакова ва украиналик Свитлана Уманска тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!