Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

  Пойтахтимизда шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Бундан бир неча соат олдин, мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.
  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва Осиё шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли мусобақада қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан тўрт юзга яқин шахматчи иштирок этди.

  Мусобақада ҳиндистонлик шахматчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринга сазовор бўлишди. 2- ва 3-ўринлар Ўзбекистон ҳамда Эрон шахматчиларига насиб этди.

P.S. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари рўйхатини кейинги чиқишларимизда маълум қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!