Осиё чемпионати. Ўзбекистон дастлаб Жанубий Корея, кейин Австралия билан куч синашади. Охирги турда эса...

Бир неча дақиқа аввал, ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу йилнинг кузида Баҳрайнда ўтказиладиган чемпионатнинг гуруҳ босқичида кимлар ўрин олгани маълум бўлди. Унга кўра терма жамоамиз С гуруҳидан ўрин олди.

Ҳамюртларимиз дастлабки турни Жанубий Кореяга қарши ўтказади. Иккинчи ўйинда Австралия билан куч синашади. Гуруҳдаги охирги учрашув Ҳиндистонга қарши бўлади.

photo_2020-06-18_12-02-26 (2) 

Маълумот ўрнида, бу йилги ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилиги 16 сентябрь - 3 октябрь кунлари Баҳрайнда ўтиши режалаштирилган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Asliddin Usmonov
18/06/2020 12:30
Йигитларга омад биз ишонаверамиз чунки футболни ватанимизни севамиз умид киламиз!!!
&
darwesh
18/06/2020 12:23
Охирги турда эса фарки колмайди. Чунки чиколмаймиз