Осиё чемпионати старт олмоқда. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

  • 01.08.2025 13:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун ёшлар иштирокидаги баҳсларда вакилларимиздан 7 нафари рингга кўтарилади.

-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Аланоод Алгҳамди (Саудия Арабистони);

-54 кг: Муслима Турғунова - Жанел Имантаева (Қозоғистон);

-57 кг: Робия Равшанова - Юбеен Сео (Жанубий Корея);

-50 кг: Одилшох Ҳалимов - Акаш Бадвар (Ҳиндистон);

-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев - Амирмаҳди Сабзи (Эрон);

-80 кг: Норбек Абдуллаев - Локеш (Ҳиндистон);

+80 кг: Ислам Салиҳов - Бексултан Каиратули (Қозоғистон).

Маълумот учун, Осиё чемпионатида 25 та давлатдан 367 нафар боксчи иштирок этмоқда. Улардан 220 таси йигитлар бўлса, қолган 147 нафари қизлардан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!