Осиё чемпионатида 14 нафар боксчимизнинг барчаси ярим финалда!

  • 6 август, 2019, 14:06
  • 1
  • Бокс

Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати қизғин паллага кирган.

Кеча, 10 нафар боксчимиз чорак финал жангини ўтказди. Қувонарлиси, мазкур ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси рақибларини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлишди.

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов - Павел Токарев (Қозоғистон) 5:0

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов - Салим Аббос (Ироқ) 4:1

-40 кг: Фаррух Тўлаганов - Баддур Муҳаммад Али (Сурия) 4:1

-43 кг: Умидилло Расулов - Бинд Рупеш (Ҳиндистон) 4:1

-46 кг: Бобурбек Бобожонов - Нихил (Ҳиндистон) 3:2

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов - Шерпа Вангди (Непал) (Боксчимиз 2-раундда нокаут эвазига ғалабага эришди)

-52 кг: Далержон Бозоров - Ашиш (Ҳиндистон) 5:0

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев - Вадим Баурин (Қирғизистон) 5:0

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов - Аидос Матаев (Қозоғистон) 5:0

-61 кг: Мирзоб Некбоев - Абу Жиҳад Яхё (Иордания) (Боксчимиз 1-раундда  нокаут билан ғалаба қозонди)

Хабарингиз бор, 4 август кунги бахсларда 4 нафар юртдошимиз рингга кўтарилиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилиб улгурган эди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

67818137_812582532469272_709615853854785536_n

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Musa Abdurasulov
06/08/2019 14:53
Yosh bokschilarimizga omad yor boʻlsin