Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз тўртта медални қўлга киритишди
Спорт курашлари бўйича Таиланднинг Чонбури шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етди. Эркин курашчиларимиз ушбу мусобақада 4 та медалга яъни иккита бронза ва иккита кумушга эга чиқди. Афсуски, бугун финалга чиққан икки ҳамюртимиз Нодир Рахимов ҳамда Ажиниёз Сапарбоевлар хал қилувчи бахсларда имкониятни бой бериб қўйишди ва кумуш медаль билан кифояланишди.
Фикрлар