Осиё чемпионатининг 3-кунини ҳам ғалаба билан бошладик

Айни кунларда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эьтиборлиси, 3-кун доирасида, 63,5 кг вазнда рингга кўтарилган ҳамюртимиз Адҳамжон Муҳиддинов хитойлик Женмин Даига қарши жанг қилди. Баҳс давомида катта устунлик кўрсатган юртдошимиз якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалабани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни 75 кг да Жавоҳир Умматалиев ва Қирғизистон вакили Даниел Абдраҳманов ўртасидаги тўқнашув кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!