Осиё Кубоги-2019. “А” гуруҳи жамоаларини кимлар бошқармоқда?

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги стартига борган сари кам вақт қолмоқда.

Ушбу мусобақа мураббийлар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Шу боис биз БААдаги қитъа биринчилигида терма жамоаларнинг устозлари борасида маълумотларни тақдим этамиз.

Айни пайтда Осиё терма жамоаларини бир қатор таниқли мутахассислар бошқармоқда. Масалан, Японияни чемпион қилган Альберто Заккерони БААда, яқиндагина ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон ҳимоясидаги камчиликларни кўрсатиб берган Жанубий Кореяни Паулу Бенту, Хитой терма жамоасини Марчелло Липпи, Филиппиннда Свен-Горан Эрикссон, Эронда маълум ва машхур Карлуш Кейруш. Ўзимизда эса Эктор Купер ишламоқда. Бу каби номларнинг борлиги Осиё Кубогида ҳар қачонгидан ҳам рақобат кучли ўтишини тахмин қилса бўлади. 

Ундан ташқари мусобақадаги энг қари мураббийлар Бернд Штанге, Марчелло Липпи ва Свен-Горан Эрикссон ҳисобланади. Ушбу мутахассислар айни пайтда  70 ёшда. Энг ёш мураббий эса КХДР термасига устозлик қилмоқда. Ким Ёнг Жун 35 ёшда.

Қуйида "А" гуруҳи жамоаларини бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача маълумот.

"А" гуруҳи - БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн.

Альберто Заккерони (БАА бош мураббийи)

Ds_g6s8X4AA1yt7

Туғилган санаси ва жойи: 1 апрель, 1953 й. Италия

 

Милован Райевац (Таиланд бош мураббийи)

Ds_g7JmX4AAJAP_

Туғилган санаси ва жойи: 2 январь, 1954 й. Сербия

 

Стефен Константин (Ҳиндистон бош мураббийи)

Ds_g7mbWsAE_TMV

Туғилган санаси ва жойи: 16 октябрь, 1962 й. Англия

 

Мирослав Соукоп (Баҳрайн бош мураббийи)

Ds_g8GVWoAAs326

Туғилган санаси ва жойи: 13 ноябрь, 1965 й. Чехия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!