2023 йилги Осиё кубогига ким мезбонлик қилиши аниқ бўлди.

ОФКнинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси берган маълумотга кўра, қитъа биринчилиги Қатар яшил майдонларида ўтказилади. 2027 йилги кубок финал босқичига Саудия Арабистони ҳамда Ҳиндистон мамлакатлари даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, июль ойида бўлиб ўтган саралаш беллашувларида 100 фоизлик натижа қайд этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2023га йўлланмани қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!