Осиё кубоги. Жанубий Корея Қирғизистонни мағлуб этди ва 1/8 финалга чиқди
Ҳозиргина Осиё кубоги-2019 2-туридан ўрин олган Қирғизистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида кечган учрашувда тажриба ўз сўзини айтди ва кореяликлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Учрашувдаги ягона гол 41-дақиқада Ким Мин Жае томонидан киритилди. Шу тариқа Пауло Бенту шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 6 тага етган ҳолда жамоа 1/8 финал йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритишди.
Қирғизистон | Осиё кубоги. С-гуруҳи 2-тур 11/01/2019, 21:00
0 :1 ![]() Тугади | Жанубий Корея
|
Стадион: Hazza Bin Zayed Stadium 4893 томошабин Бош ҳакам: Khamis Al-Marri |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар