Осиё Кубоги олдидан терма жамоамиз 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогига ҳам саноқли кунлар қолди. Мусобақада муносиб иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сўнгги йиғинини ўтказиш учун Малайзияга йўл олганди.
Қитъа биринчилигига Жамолиддин Раҳматуллаев 23 футболчини жалб қилди. Мусобақа олдидан ҳамюртларимиз 6-8 июнь кунлари Малайзияга қарши иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам билан куч синашади.
Фикрлар