Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши баҳсда қандай либосда ҳаракатланиши маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23-январь куни Осиё кубогининг 3-турида Австралияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам япониялик Араки Юсуке, унга қанотларда ҳамюртлари Миҳара Жун ва Такаги Такуми ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса хитойлик Ма Нинг ишлайди.

Учрашув эртага соат 16:30 да “Ал-Жануб” стадионида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bobur Xoʼjayev
22/01/2024 16:39
Rangini farqi yoʻq,ertaga yaxshi oʻyin koʻramiz inshaalloh.