Осиё кубоги саралаш. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жой олган гуруҳ билан танишинг (фото)
Сал аввал 2023 йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-17 терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "J" гуруҳидан жой олди.
Ушбу гуруҳда ҳамюртларимизга Шри-Ланка, Бруней ва Жанубий Корея рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз саралаш баҳсларини юртимизда ўтказади.
Дастлаб, 5 октябрь куни Бруней, 7 октябрда Жанубий Корея ҳамда 9 октябр куни Шри-Ланкага қарши ўйинлар бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, саралашдан 1-ўринни қўлга киритган 10 та жамоа, энг яхши 5 та 2-ўрин соҳиблари Осиё кубогига йўлланма олади. Мезбон сифатида Баҳрайн терма жамоаси 16-иштирокчи саналади. Бироқ улар саралашда қатнашаётгани боис биринчи ёки иккинчи ўринни оладиган бўлса, энг яхши 6 та 2-ўрин эгаси қитъа биринчилигида иштирок этади.
Фикрлар