Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон билан дуранг ўйнаган Япония Вьетнамни тор-мор келтирди

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Вьетнам - Япония баҳси якунланди. Унда японияликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Кунчиқар юрт вакиллари" таркибида голларга Мичиваки, Кохеи (дубль) ва Сато муаллифлик қилди. Вьетнамликлар гол уришга муваффақ бўлмади. 

Шу тариқа, Япониянинг очколари сони 4 тага етди. Вьетнам эса 1 очкога эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!