Осиё кубоги U-23. Ўзбекистон мухлислар кўз олдида Қатарни "кўмиб қўйди"

23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 6:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Ҳамюртларимиздан Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусаин Норчаев, Улуғбек Ҳошимов ҳамда Русланбек Жиянов гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Юсуф Айман бир бора ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

Шу тариқа, ёшлар жамоамиз очколари сонини 6 тага етказиб олди ва кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
04/06/2022 22:32
Балли йигитлар хаммалага катта Рахмат. Кейинги уйинга омад