Осиё ўйинлари. Абдумалик Салимов Ўзбекистонга бронза медали олиб берди
Ads

Осиё ўйинларида пенчак силат бўйича -65 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Абдумалик Салимов ярим финалда индонезиялик Пратама Иқбол Сандрага 0:5 ҳисобида ютқазди.

Спортнинг бу турида учинчи ўрин учун баҳслар ўтказилмайди ва ярим финал иштирокчилари камида бронза медални нақд қилишади.

17 ёшли Салимов чорак финалда эронлик Муҳаммад Раҳимбалани 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ярим финалда ютқазган спортчи Ўзбекистон ҳисобига яна битта бронза медал келтирди.