Осиё ўйинлари. Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам финалда

-56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзаҳалилов ярим финалда индонезиялик Сунан Агунг Аморагамга қарши рингга чиқди.

Томошабоп тарзда кечган жангда боксчимиз яққол устунлик қилди ва ҳакамлар бир овоздан Миразизбекнинг ғалабасини қайд этишди - 5:0.

Эртага 23 ёшли боксчимиз олтин медаль учун жангда КХДР вакили Эо Хяам Намга қарши жанг ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!