Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Гонгконгни мағлуб этиб, биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди

Осиё ўйинларидан гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонгконг ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув 2:1 ҳисобида Тимур Копадзе шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 4-дақиқадаёқ Нгай Хой тезкор гол уриб ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда майдонга тушган Русланбек Жияновнинг узатмасидан сўнг Алибек Давронов боши билан аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Орадан бироз вақт ўтиб Жасур Жалолидднов вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия термаси гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!