Бокс. Осиё сўнгги йилларда қайд этган натижаси бўйича лидер минтақа ҳисобланади. Албатта, бу етакчиликда Ўзбек боксининг ҳиссаси катта!

  • 21.01.2026 11:54
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, айни кунларда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Tecno

"Sports.uz" сайти Олимпия шаҳарчасида мазкур мусобақани диққат билан кузатиб бораётган Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби, "Asian Boxing" ташкилоти “Спорт ва мусобақалар” комиссияси раиси Шоҳид Тиллабоев билан эксклюзив, кичик интервью уюштирди. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Яқиндагина "Asian Boxing" ташкилотининг “Спорт ва мусобақалар” комиссияси раиси этиб тайинландингиз. Бундай масъулиятли лавозимга эришганингиз билан табриклаймиз. Дастлабки саволимиз - Осиёда боксни яна-да ривожлантириш учун қандай режалар қиляпсиз?

– Бир нарсани таъкидлаш лозим: Осиё сўнгги йилларда қайд этган натижаси бўйича лидер минтақа ҳисобланади. Албатта, бу етакчиликда Ўзбек боксининг ҳиссаси катта. Аввал ҳам "Asian Boxing" ташкилотида комиссия аъзоси сифатида ишлаганман. Энди эса бизга ишонч билдириб, комиссияси раиси этиб тайинлашди. Энди ишимиз яна-да кўпайди, бор билим ва тажрибамизни Осиё минтақасида қўллашимиз керак. Комиссия ҳақида қисқа маълумот бериб ўтсам, унинг вазифаси - мусобақаларни юқори стандартларда ўтказиш, регламентларга ўзгартириш киритиш, қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш ва бокс билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон чемпионатидан сўнг, комиссия аъзолари билан йиғилиб, 2026 йил учун режа ва мақсадларни белгилаб оламиз!

 

– Ўзбекистон чемпионати ҳақида гапириб ўтдингиз. Сиз ҳам бу мусобақани катта қизиқиш билан кузатиб боряпсиз. Айнан мазкур мамлакат биринчилигида сизни маҳорати билан ҳайрон қолдираётган боксчилар бўлдими?

– Тўғрисини айтсам, ҳозирча бундай боксчи йўқ. Тўғри, ҳаммани ўз фикри бор. Эҳтимол мураббийлар бу гапимга қўшилмас. Бизнинг ёшларимиз анча кучли бўлса-да, ҳозирча тажриба ўз сўзини айтмоқда. Лекин ўйлашимча, ярим финал ва финал жангларида бизни катта сюрпризлар кутяпти.

 

– Жавоблар учун раҳмат. Келажакдаги ишларингизда омад тилаймиз.

– Раҳмат!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!