Осиёга яна бир юлдуз келмоқда

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Давид Сильва “шаҳарликлар” сафидаги 10 йиллик фаолиятидан сўнг жамоасини ўзгартиради.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, 34 ёшли испан футболчисига Ла Лига ва АҚШнинг “Интер Майами” клубларидан таклифлар бўлмоқда. Аммо, Сильвага энг яхши таклифни Қатарнинг “Ал-Духаил” клуби билдирмоқда. Январда ушбу жамоа ўз сафига хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукични қўшиб олган эди.

Давид Сильва фаолияти давомида Испания терма жамоаси сафида Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган, “Сити” билан эса 4 марта АПЛ да ғолиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!