Осиёлик 20 ёшли дарвозабон “Манчестер Юнайтед”ни менсимади
Япониянинг “Урава Ред Даймондс” клуби дарвозабони Дзион Сузуки “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишдан бош тортди.
Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, “Юнайтед” раҳбарияти япон клуби билан трансфер ва бадал суммаси бўйича келишувга эришган. Бироқ, 20 ёшли посбоннинг ўзи Англияга бормаслигини таъкидлади.
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари икки йил давомида Дзион Сузукини Премьер-лига даражасига тайёрлашни режалаштираётган эди. Бироқ, истеъдодли посбон “Манчестер Юнайтед”га асосий дарвозабон сифатида олиб келинган Андре Онананинг соясида қолиб кетишни истамади.
Сузуки Японияда ҳам қолмайди. У ўзига ўйин амалиёти беришни режалаштирган Бельгиянинг “Сент-Трюйден” клубига кўчиб ўтишга қарор қилди. Бу клубга японияликлар эгалик қилмоқда.
Фикрлар