Осиёлик футболчи 9 миллион евро маош олади

“Наполи” таркибидаги дастлабки мавсумида Италия чемпионлигини қўлга киритган жанубий кореялик Ким Мин Жэ А Серияда ҳам узоқ ушланиб қолмайдиган бўлди.

Марказий ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” билан шахсий шартномаборасида келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатилди. Неаполь шаҳрининг Il Mattino газетаси тарқатган хабарга кўра, осиёлик футболчи манчестерликлар сафида ҳар мавсум учун 9 миллион евродан маош олади.

Ким мин Жэнинг “Наполи” билан шартномасида уни 40 миллион еврога сотиб олиш мумкинлиги ҳақида банд бор. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти айнан мана шу имкониятдан фойдалангани айтилмоқда.

Ким Мин Жэ кучли бешлик чемпионатларида дебют қилгунга қадар Жанубий Корея, Хитой ва Туркия лигаларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!