Осиёлик футболчи “Манчестер Юнайтед”ни алдади

“Наполи” таркибида Италия чемпиони бўлган Ким Мин Жэнинг харидорлари тобора кўпайиб бормоқда.

Кореялик ҳимоячи дастлаб “Манчестер Юнайтед”га ўтишга оғзаки ваъда берганди. Бироқ, сўнгги паллада осиёлик футболчининг фикри ўзгарди.

 Аслида Эрик тен Хаг бу ўйинчи ёрдамида ҳимоя марказини мустаҳкамлашни кўзлаган эди. Манчестерликлар трансфер учун Жэнинг шартномасида кўрсатилган бадал пулини тўлашга розилик берди.

Бироқ, сўнгги палада ишга “Бавария” аралашди. Ким Мин Жэ Англия чемпионатидан кўра, Бундеслигани маъқул кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!