Осиёнинг 11 мамлакати вакиллари ОФК қароргоҳида учрашди

Қитъада клублар миқёсидаги футболни янги даражага олиб чиқиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси Профессионал футбол бўйича махсус ишчи-гуруҳни ташкил қилди.

Янги ташкил қилинган Профессионал футбол бўйича ОФК ишчи-гуруҳи раиси этиб яқин ўтмишнинг машхур футболчиси, кореялик Парк Жи Сунг тайинланди. Унинг аъзолари сафидан Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Вьетнам, БАА ҳамда Ўзбекистон вакиллари ўрин олди. Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида ўтган Профессионал футбол бўйича ишчи-гуруҳининг илк йиғилишида Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди.

Унда қитъанинг клублар миқёсидаги мусобақалари ислоҳоти, легионерларга таъқиқ олиб ташланишидан кейинги маҳаллий футболчилар тарбиялашни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, ОФК Лицензиялаш регламентига қўшимчалар киритиш, ОФКнинг Профессионал футбол бўлими тузилмасини қайтадан шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!