Осиёнинг 40 та мамлакати спортчилари Тошкентда беллашади
Ўзбекистонда илк бор 27-30 апрель кунлари 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўртасида енгил атлетика бўйича бешинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақада Осиёнинг 40 мамлакати, жумладан, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Япония, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Эрон, Покистон, Малайзия, Таиланд, Филиппин ва бошқа спорт делегациялари иштирок этишади.
Чемпионат доирасида Осиёнинг 40 давлатидан 524 нафар спортчи уч кун ичида 40 йўналиш бўйича ўз чиқишларини амалга оширишади.
Мусобақа дастуридан қисқа ва ўрта масофаларга югуриш, эстафета, сакраш, диск улоқтириш, найза ва ядро улоқтириш қизлар ўртасида еттикураш ва бошқалар ўрин олган.
Ушбу нуфузли спорт тадбири Осиё енгил атлетика ассоциацияси, Осиё мамлакатлари енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ташкил этилмоқда.
Фикрлар