Оскар Хитой супер лигасини АПЛга тенглаштирди

Яқиндагина “Челси” клубидан “Шанхай СИПГ” клубига кўчиб ўтган бразилиялик футболчи Оскар Хитой Супер лигасини Англия Премер лигасига тўлақонли рақобатдош чемпионат бўла олишига ишонмоқда.

- Агар Хитой клублари шундай ўсишда давом этса, тез орада Хитой чемпионати савия борасида АПЛга тенглашиб олади. Чунки бу ерда жуда самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тўғри, АПЛда маҳорат борасида кучли футболчилар тўп суради. Бироқ Хитой клубларидаги футболчилар ҳам улардан қолишмайди, дейди - Оскар.

Маълумот ўрнида, “Челси” клуби 25 ёшли ярим ҳимоячини 60 миллион евро эвазига Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига қўйиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!